platina.uz
Жаҳон

Galaxy S26 смартфони қандай кўринишда бўлади? Муҳим ўзгаришлар очиқланди

Galaxy S26 дизайни аввалгидек нозик, бироқ муҳим ўзгаришларга эга: камералар энди алоҳида қисм остида жойлаштирилади. Учта камера сенсори аввалги моделлардаги каби вертикал жойлашувда қолади. 

Galaxy S26 смартфони қандай кўринишда бўлади? Муҳим ўзгаришлар очиқланди

Samsung Galaxy S26 смартфони корпусининг кўриниши маълум бўлди. Ўзгаришлар нозик, бироқ муҳим аҳамиятга эга.

Самсунгнинг янги Galaxy S26 смартфони дизайнидаги муҳим ўзгаришлар янги ҳимоя ғилофи орқали ошкор бўлди. Компания дизайнда катта ўзгариш қилмаган бўлса-да, "camera island" яъни барча камералар битта умумий платформада жойлашиши деярли тасдиқланди.

Galaxy S26 дизайни аввалгидек нозик, бироқ муҳим ўзгаришларга эга: камералар энди алоҳида қисм остида жойлаштирилади. Учта камера сенсори аввалги моделлардаги каби вертикал жойлашувда қолади.

Камералар жойлашган алоҳида қисм корпуснинг умумий қалинлигидан бироз баландроқ бўлади. LED чироқ эса аввалги жойида қолади.

Смартфон ғилофининг расми шуни кўрсатадики, Galaxy S26 аввалги модель яъни S25'даги каби юмалоқ бурчакларга эга бўлади. Шунингдек, экран майдонини кенгайтириш учун рамка қалинлигини камайтириши мумкин.

Аввалроқ Samsung Galaxy S26 Pro ва S26 Edge моделлари S26 Ultra билан бирга тақдим этилиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ сўнгги хабарларга кўра, компания фақат асосий (S26), Plus ва Ultra моделлари билан чекланади, Pro ҳамда Edge версиялари чиқариш ғояси эса бекор қилинган.

Galaxy S26 ва S26 Pro бир хил дизайнда қолади. Ultra модели эса янада қалин бўлади — умумий платформадан ташқарида иккита қўшимча камера ҳалқаси ва LED чироқ жойлашади.

Сўнгги маълумотларга кўра, S26 серияси 25 феврал куни тақдим этилиши мумкин. Унинг илк намойиши Сан-Францискода ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Galaxy AI (сунъий интеллект) янгиликларига алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid