platina.uz
Жамият

Ғаллаорол тумани ҳокимининг аудиоси тарқалди

Жалолиддин Оқбоев иш вақтидан ташқари пайтларда турли мажлислар ўтказаётгани ҳақида мурожаатлар ҳам кўпайган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолидин Оқбоевга тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалди.

6 октябр куни соат 19:30 ларда туман ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Мурожаатларга кўра, ушбу ҳоким ишдан ташқари вақтларда кўп мажлис ўтказади.

"Ушбу йиғилишда Халқ банки бошқарувчиси Рахимов Хуршидни қишлоқ хўжалиги бўйича импорт қилинаётган қўйларни олиб келиш учун тадбиркорга кредит ажратишда ҳужжатлар тайёр бўлмагани сабабли куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахасисларини ҳам ғурурига тегиб ҳақорат қилди", дейилади мурожаатда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid