platina.uz
Иқтисод

Доллар курси 12 200 сўмдан пастга тушди

Доллар бир кунда 86 сўмга арзонлади. Иқтисодчилар бу жараённи олтин нархи билан боғлади. 

Доллар курси 12 200 сўмдан пастга тушди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 200 сўмдан ҳам тушди.

Марказий банк 24 сентябрдаги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 86,10 сўмга арзонлаб, 12 171,03 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубл курси ҳам тушди. Жумладан, евро 14 364,25 ссўм бўлди (-69,75).

Рубл эса 145,92 сўмни ташкил этди (-0,77). Қозоқ тенгеси 22,33 ссўм (-0,23).

Долларнинг мазкур қиймати вақт ўтган сари пасаймоқда. Масалан, жорий йил 19 июндан расмий курс 12 559 сўмни ташкил этган. Иқтисодчилар буни олтин нархи ўсиши билан боғлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid