platina.uz
Жаҳон

Европа Иттифоқи Исроил билан муҳим савдо келишувини тўхтатади

Ҳозирда ушбу ташаббус муҳокама жараёнида бўлиб турибди. ЕИ Исроилнинг энг йирик савдо шериги саналади, умумий савдонинг 32 фоизи Европа ҳиссасига тўғри келади. 

Европа Иттифоқи Исроил билан муҳим савдо келишувини тўхтатади

Еврокомиссия Европа Кенгашига Исроил билан ассоциация шартномасининг айрим савдо бандларини тўхтатиб туриш таклифини киритди.

"Таклиф этилаётган тўхтатиб туриш Исроилга берилган божхона имтиёзлари, жумладан, товарларнинг эркин ҳаракатланиши, хизматларни ташкил этиш ва тақдим этиш ҳуқуқи, давлат харидлари, рақобат ва интеллектуал мулкка тегишли.

Амалда, бу Исроилдан Европа Иттифоқига импорт қилинадиган маҳсулотлар ЕИ бозорига имтиёзли кириш ҳуқуқини йўқотишини англатади ва бу товарлар ЕИнинг бошқа учинчи давлати билан эркин савдо шартномасига эга бўлмаган даражадаги божларга тортилишини англатади", дейди Брюсселдаги матбуот анжуманида Савдо бўйича комиссар Шефчович.

Унинг тушунтиришича, Европа Кенгашининг таклифи Европа-Ўртаер денгизи келишувининг Исроилга нисбатан 2 ва 79-моддаларига асосланади, улар инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойилларга ҳурматни томонлар ҳамкорлигининг муҳим элементлари сифатида белгилайди.

"Биз бу қадамни қўйганимиздан афсусдамиз. Бироқ, Ғазода давом этаётган гуманитар инқирозни инобатга олган ҳолда, биз буни ўринли ва мутаносиб деб биламиз", - деди Европа комиссари.

Энди Европа Иттифоқи Кенгаши ушбу қарорни кўпчилик овози билан қабул қилиши керак.

ЕК коммуникесида айтилишича, ЕИ Исроилнинг энг йирик савдо шериги бўлиб, 2024 йилда Исроилнинг умумий глобал савдосининг 32% ни ташкил этди.

Исроил Европа Иттифоқининг савдо ҳамкорлари рўйхатида 31-ўринни эгаллайди. 2024 йилда Европа Иттифоқи ва Исроил ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 42,6 миллиард еврони ташкил этди.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг Исроилдан импорти 15,9 миллиард еврони, биринчи навбатда машина ва транспорт ускуналари (7 миллиард евро, 43,9 фоиз), кимё маҳсулотлари (2,9 миллиард евро, 18 фоиз) ва бошқа саноат товарлари (1,9 миллиард евро, 12,1 фоиз)ни ташкил этди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid