platina.uz
Жамият

Нукусдаги портлашда 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши сабаб кичик портлаш юзага келган. 

Нукусдаги портлашда 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Нукусдаги портлашда 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди.

Бу ҳақда Миллий гвардия маълумот берди.

Жорий йилнинг 10 сентябр куни Нукус дала ўқув майдонида, амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.

Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid