Тошкентда ФИФАнинг Марказий Осиё бўйича офиси очилади
Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан бу ҳақда келишиб олди.

Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш юзасидан келишувга эришилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябр куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилган.
Учрашувда Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик мусобақалари ва тадбирларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилгани айтилган..
Шунингдек, ФИФА билан футболни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, ёш истеъдодларни юзага чиқаришга кўмаклашиш, мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар, спорт шифокорлари ва техник мутахассисларни халқаро даражада тайёрлаш борасидаги сермаҳсул ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев ўзбек футболини ривожлантириш ва халқаро майдонда илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси учун ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширган.