Грецияда ўқувчи етишмаслиги сабаб юзлаб мактаблар ёпилди
Мамлакатда туғилиш даражаси Европа Иттифоқидаги энг паст кўрсаткичлардан саналади. Бир аёлга 1,3 фарзанд тўғри келади.

Грецияда туғилиш камлиги сабаб юзлаб мактаблар ёпилди.
Греция Таълим вазирлиги жорий ўқув йилида 721 та мактаб, яъни мамлакат умумий мактаблари сонининг 5 фоизи ишламаслигини маълум қилди. Kathimireni нашрининг сўзларига кўра, туғилиш даражаси пастлиги сабабли синфларда ўқувчилар етарли эмас.
Грецияда туғилиш даражаси ёки унинг репродуктив давридаги аёл бошига тирик туғилганлар сони Европа Иттифоқидаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб, 1,3 ни ташкил қилади. Бу бошқа нарсалар қатори мактаб ўқувчилари сонининг камайишига олиб келади.
Амалдаги тартибларга кўра, ҳар бир мактабда камида 15 нафар ўқувчи бўлиши керак.
Ўқувчилар этишмаслиги муаммоси нафақат чекка қишлоқларда ёки оролларда, балки йирик шаҳарларда, жумладан Афинада ҳам бошланғич мактабларда энг кескиндир. Таълим вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2025/26 ўқув йилида мактаб ўқувчиларининг умумий сони 1,21 миллионни ташкил қилади. Бу 2018/19 ўқув йилига нисбатан 150 минг кишига кам ва мамлакат учун рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир.
Мамлакатнинг умумий аҳолиси сони 10 миллиондан кўпроқдир.