platina.uz
Жамият

500 нафардан ортиқ маҳбус афв этилди

Мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида жазони ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида фармон имзоланди.

500 нафардан ортиқ маҳбус афв этилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида жазони ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 523 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Таъкидланишича, авф этиш акти содир этилган жиноят фактини бекор қилмайди, аксинча "айбини англаган, қилмишидан пушаймон бўлган ва ўзини яхшилаш истагини исботлаган шахслар учун имконият" ҳисобланади.

Авф этилганларнинг умумий сонидан:

  • 195 нафар шахс жазодан бутунлай озод этилди;
  • 147 нафари — шартли-эрта;
  • 87 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди;
  • 94 нафарининг қамоқ муддати қисқартирилди.

Авф этилганлар орасида:

  • 45 нафар аёл;
  • 60 ёшдан ошган 31 киши;
  • 30 ёшгача бўлган 220 киши, шу жумладан, битта вояга етмаган шахс;
  • 8 нафар чет эл фуқароси, хусусан, Тожикистондан 6 нафар ва Сьерра Леонедан 1 нафар шахс;
  • 15 нафар илгари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахс.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура ва тегишли идоралар томонидан озод этилган шахсларни яшаш жойига етказиш, шунингдек, чет эл фуқароларини ўрнатилган тартибда ўз ватанига депортация қилиш ишлари ташкил этилди.

Эслатиб ўтиш керак, Рамазон ҳайити арафасида ҳам 500 нафарга яқин маҳбус афв этилган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid