platina.uz
Жаҳон

Машҳур судя Фрэнк Каприо вафот этди

У суд залида одамларга нисбатан раҳм-шафқати ва адолати билан машҳур эди. 2023 йилдан буён саратон билан курашиб келаётганди. 

Машҳур судя Фрэнк Каприо вафот этди

АҚШда “дунёдаги энг мулойим ҳакам” деб аталган судя Френк Каприо 88 ёшида вафот этди.

У ошқозон ости бези саратонидан вафот этди, дейилади Facebookʼдаги расмий саҳифасида.

Гап нима ҳақида?

Каприо шон-шуҳратга "Провиденсда ушланганлар" телекўрсатуви туфайли эришди, унинг суд жараёнлари бутун дунё бўйлаб тарқалди ва ижтимоий тармоқларда, жумладан, 1,6 миллион обуначи бўлган ТикТокда кўплаб кўрилди.

Судя суд залидаги одамларга нисбатан раҳм-шафқати ва меҳрибонлиги билан танилган ва бу унга "энг мулойим судя" лақабини олган.

"Унинг мероси сон-саноқсиз меҳрибонликларида яшайди. Унинг шарафига биз ҳар куни бўлгани каби дунёга бир оз бўлсада кўпроқ раҳм-шафқат олиб келишга интиламиз", дейилади баёнотда.

Унинг суд амалиёти ҳақидаги сериал 2000 йилда бошланган ва тўрт марта" Эмми" мукофотига сазовор бўлган.

Фрэнк Каприо ҳаёти

Каприо 1936 йилда туғилган.

Фрэнк Каприо 1985 йилдан 2023 йилгача Провиденс шаҳар суди судяси бўлиб ишлаган.

Интервюларидан бирида ўзи раҳбарлик қилган суд жараёнлари 2 млрдгача кўрилгани ҳақида айтади. Жумладан, унинг ўзбек муҳожир устидан ўтказган суд жараёни Ўзбекистонда машҳур бўлганди.

Ўтган йилнинг декабр ойида, 87 ёшга тўлганидан кўп ўтмай, у ижтимоий тармоқлар орқали ўз ташхисини эълон қилди ва қўллаб-қувватлаганликлари учун одамларга миннатдорчилик билдирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid