Банкир ва маҳалла: Фарғонада тимбилдинг ўтказилди
“Микрокредитбанк” маҳалла банкирлари ва агентларни водийда тўплади.

“Микрокредитбанк” АТБ ташаббуси билан Фарғона шаҳрида ўтказилган тимбилдинг учрашуви вилоятдаги ҳамда қўшни Наманган ва Андижондан келган маҳалла банкирлари ва агентларини бирлаштирди.

Дастур давомида @mkb_mahallabankiri_bot тақдимоти, очиқ мулоқотлар ва интерактив машғулотлар орқали иштирокчилар ўзаро тажриба алмашди, долзарб саволларга ечим излашди.
Тадбир чоғида фаол маҳалла банкирлари ва агентлар тақдирланди, энг фаол қатнашчиларга эса эсдалик совғалари топширилди.

Қизғин мулоқот ва самимий муҳитда ўтган тимбилдинг иштирокчилар учун нафақат фойдали билим ва тажриба манбаи, балки янги дўстликлар ва келгуси ҳамкорликларга замин яратди.