platina.uz
Жаҳон

Ҳиндистонда кучли тошқинлар сабаб камида 60 киши ҳалок бўлди

Ҳозирда қутқарув ишлари давом этяпти, мингдан ошиқ киши хавфли ҳудудларда қолиб кетган. 

Ҳиндистонда кучли тошқинлар сабаб камида 60 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда тошқинлар сабаб камида 60 киши ҳалок бўлди.

Жамму ва Кашмир штатида кучли ёмғирлар оқибатида юзлаб одамлар Киштвар туманидаги Чашоти қишлоғида сув тошқини остида қолган. Натижада камида 60 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.

"Менимча, Киштварда 500 дан ортиқ одам хавф остида қолмоқда ва баъзи расмийлар уларнинг сони 1000 дан ортиқ бўлиши мумкинлигини айтишмоқда", деди штатнинг бош вазири Умар Абдулла NDTVга.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий маъмурият ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак, чунки ёмғирлар башорат қилинган ва оқибатлари маълум эди.

"Балки ҳукумат ва маҳаллий маъмурият одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳаракат қила олармиди?" - дея қўшимча қилди у.

Штатда қутқарув операцияси давом этмоқда. Миллий офатларга қарши кураш кучлари, армия, полиция ва кўнгиллилар жалб этилган.

Жамму ва Кашмир маъмурияти омон қолганларга ёрдам бериш учун махсус гуруҳ тузган.

Тошқинлар

Июл ойи охирида Ҳиндистонга қўшни Покистонда кучли ёмғир ва тошқинларда 279 киши ҳалок бўлганди.

Ўшанда 1500 дан ортиқ бино вайрон бўлган, чорвачилик ва деҳқончиликка катта зарар етганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid