platina.uz
Жамият

"Бунёдкор" стадиони Женнифер Лопес концертидан жиддий зарар кўрди

Стадионнинг чимига катта харажат қилингани ва у концерт сабаб яроқсиз ҳолатга келиши ҳақида фикрлар янграганди. Афтидан, бу гаплар тўғри бўлиб чиқди. 

"Бунёдкор" стадиони Женнифер Лопес концертидан жиддий зарар кўрди

7 август куни Бунёдкор стадионида жаҳон юлдузи Женнифер Лопес концерти бўлиб ўтди. Ушбу дастурдан кейин стадион чимига жиддий зарар етган.

Гап нима ҳақида?

ОАВга кўра, майдоннинг ҳолати айни вақтда жуда ёмон. Концерт учун ўрнатилган конструкция, яъни Женнифер Лопес учун тайёрланган махсус саҳна стадионнинг бир қисмини чўктирган. Бундан ташқари, стадиондаги полив (суғориш) ҳамда дренаж (ёмғир суви ва ортиқча сувларни чиқариб юбориш) системасига жиддий зарар етказилган.

Яқин кунларда "Бунёдкор" стадионида чимни янгилаш жараёни бошланиши билдирилган.

Маълумотларга кўра, аввал стадион чими учун 1 миллион доллар атрофида маблағ ажратилган. Албатта, концерт ташкилотчилари харажатлар ва стадионнинг кўрган зарари, уни ким қоплаши ҳақида саволларга жавоб беришганича йўқ. Ушбу стадион Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси уй аренаси саналади, унда Ўзбекистон термаси ўйинлари, халқаро мусобақалар ўтказилади.

Женнифер Лопес ва стадионлар

"Бунёдкор" Лопес берган концерт натижасида зарарланган ягона стадион эмас. Аввалроқ Арманистон пойтахти Еревандаги стадион ҳам хонанда концерти натижасида зарар кўргани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонлик айрим фаоллар ҳам мазкур ҳолат Тошкентда кузатилиши мумкинлиги ҳақида бонг урганди.

Таъкидлаш керакки, 10 августда Лопес Олмаотада концерт беради. Ушбу дастур шаҳардаги Марказий стадионда бўлиб ўтади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid