platina.uz
Жамият

Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг муддатлари белгиланди

Қорамол, кўй, эчки ва туялар туғилганидан 14 кундан кейин идентификация қилиниши лозим. 

Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг муддатлари белгиланди

Ҳайвонларни идентификация қилишнинг муддатлари белгиланди.

“Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1079-сон, 06.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.

Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

- қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;

- отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;

- чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;

- итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.

Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid