platina.uz
Жамият

Ёш тадбиркорлар билан йирик очиқ мулоқот ташкил этилди

Мулоқотда ёшлар томонидан турли йўналишларда (солиқ, туризм, кредит, стартаплар, қонунчилик, технология ва бошқалар) кўплаб долзарб муаммо ва таклифлар билдирилди.

Ёш тадбиркорлар билан йирик очиқ мулоқот ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 июн кунги очиқ мулоқотида илгари сурилган ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида, “Ёшларни эшитамиз” номи остида ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида ташкил этилган очиқ мулоқотда 200 нафар иштирокчи марказий студиядан офлайн, 400 нафар ҳудудий ва 25 та давлатдан 70 нафар хориждаги тадбиркор ёшлар онлайн иштирок этди.

Очиқ ва самимий ўтган мулоқот давомида ёшлар томонидан турли йўналишларда (солиқ, туризм, кредит, стартаплар, қонунчилик, технология ва бошқалар) кўплаб долзарб муаммо ва таклифлар билдирилди.

Бу мурожаатлар вазирлик, идора ва ташкилот вакиллари томонидан ўрганиб чиқиб, баъзи масалаларга шу жойнинг ўзида изоҳ берилди, бошқа таклифлар бўйича эса аниқ чоралар белгиланди.

Шунингдек, учрашувда Агентликнинг Youtube ва Telegram саҳифалари орқали ўз таклиф ва муаммоларини йўллаган ёш тадбиркорларнинг мурожаатлари мутасаддилар томонидан бевосита кўриб чиқилди.

Очиқ мулоқот Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда Инвестиция, Адлия, Рақамли технологиялар вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Туризм қўмитаси, Марказий банк, Алоқабанк, Миллийбанк ва бошқалар мутасаддилар иштирок этди.

Мулоқот якунида барча фикр ва ташаббуслар тизимлаштирилиб, мутасаддиларга йўналтирилмоқда ва ижроси бўйича назорат ўрнатилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid