Хуршид Алибаев Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари бўлди
У Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Хуршид Алибаев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Хуршид Алибаев 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.
Аввал Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган. У 2023 йилда ФВВ ўринбосари бўлганди.
Шунингдек, Шароф Шукуров — Сурхондарё вилояти ФВВ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у Жиззах вилояти ФВВ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи эди.