platina.uz
Бизнес

Una Moliya Ўзбекистонда иш бошлайди

Лойиҳанинг асосий мақсади – гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этиш.

Una Moliya Ўзбекистонда иш бошлайди

Бугун “Микрокредитбанк” АТБ ва UnaFinancial халқаро молия технологиялари ҳолдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти – Una Moliya’нинг расмий очилиш тадбири ўтказилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади – гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этиш орқали тадбиркорлар ва олис ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтиришдир.

Ушбу янги хизматнинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган “Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Икром Жуманиязов ҳамда UnaFinancial минтақавий директори Алмаз Торутаев лойиҳа кичик тадбиркорлик учун ишончли молиявий қўллаб-қувватловчи ташкилот бўлишини таъкидлашди.

Банк Ахборот хизмати

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid