platina.uz
Интервью

Эксклюзив: Россия нега Эронга ёрдам бермади?

Эроннинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Ҳусайн Парвареш минтақадаги вазият бўйича Platina.uz саволига жавоб берди.

13 июн куни Исроилнинг Эронга қарши ракета зарбалари бера бошлагани ортидан Яқин Шарқ минтақасида янги қуроли можаро ўчоғи пайдо бўлди. Турли фикрлар, турлича қарашлар талқин этилмоқда. Бундай вазиятда асл ҳолатга ойдинлик киритиш ва Эрон позициясини очиқлаш мақсадида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида маҳаллий ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Эроннинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Ҳусайн Парвареш расмий муносабат ва қарашларини баён қилди. Унда Platina.uz мухбири ҳам иштирок этди.

Эрон муваққат ишлар вакили Ҳусайн Парвареш аввало Ўзбекистон ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги мавжуд вазият юзасидан холис баёнотлар бергани ва ўз қатъий позициясини билдирганидан миннатдорлик изҳор қилди.

Жаноб Парварешнинг журналистларга маълум қилишича, Исроил сионистик режими 2025 йил 13 июн, жума куни Эрон олимлари ва қўмондонларини давлат терроризми воситасида ўлдириш орқали ўзининг мустақил бир давлатга қарши сўнгги тажовузлар сериясини бошлади. Бу уруш музокаралар бўлиб ўтаётган бир чоғда Эронга зўрлаб тиқиштирилган уруш бўлди.

Жаноб Парварешнинг таъбирича, Исроилнинг ҳужуми БМТ ва халқаро институтларнинг заифлиги ўзининг авж нутқасига чиққан бир шароитда БМТ Низомининг 2-моддаси 4-бандига хилоф равишда куч ишлатиш учун қўли 50 000 нафар атрофидаги фаластинлик ва ливанлик болалар, аёллар ва қариялар қонига беланган бир ҳарбий жиноятчига топширилди.

Юқоридаги видеода Парварешнинг Эрон номидан берган муносабати ва позициялари, АҚШ ва Исроил ҳақида ўз фикрлари ҳақида сўз боради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid