Ўзбекистонда яна долларнинг тушиш даври кузатилмоқда
Эндиликда бир АҚШ доллари курси 12 559,26 сўм этиб белгиланди. Бу 2024 йил августдан буён энг паст кўрсаткичдир.

Ўзбекистонда АҚШ доллари расмий курси 12 559 сўмгача тушди. Бу ҳақда Марказий банк маълумоти эълон қилинди.
Марказий банк 2025 йил 20 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.
АҚШ доллари 59,37 сўмга тушиб, 12 559,26 сўм этиб белгиланди.
Евро курси 103,46 сўмга тушди ва 14 413,01 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 857,04 сўм (-132,68).
Россия рубли 160,17 сўм этиб белгиланди (-0,66).

Эслатиб ўтамиз, доллар 19 июн куни 49,51 сўмга, ундан аввал қарийб 47 сўмга арзонлаган. Умуман олганда доллар сўнгги бор сўмга нисбатан 16 июн куни ошган.
Долларнинг 12 559 сўмгача тушиши ўтган йили августдан бери энг паст натижа саналади. Ушбу валюта 11 июн куни ҳам 12 646 сўмгача тушганди.