platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 1,6 минг гектардан ошиқ экин майдонлари ёқиб юборилгани аниқланди

Энг кўп ҳолат Сурхондарё вилоятида аниқланган - 1324,8 гектар. 

Ўзбекистонда 1,6 минг гектардан ошиқ экин майдонлари ёқиб юборилгани аниқланди

Ўзбекистонда 1,6 минг гектар ҳудудда экин майдонларин ёқиб юборилгани аниқланди.

Ҳар йили баҳор – ёз ойларида бошоқли дон экинлари йиғиб олиниши билан далаларда сомон, поя ва бошқа органик қолдиқларни ноқонуний тарзда ёқиб юбориш каби ҳолатлар кузатилади.

Бу экологик муаммога қарши курашиш мақсадида "Ўзкосмос" агентлиги бир неча йиллардан буён сунъий йўлдошлар орқали космик мониторингни олиб бормоқда.

Жорий йилги кузатишларнинг дастлабки таҳлилларига кўра, июнь ойининг бугунги кунига қадар Республика миқёсида 1 605,4 гектар майдон ёқилиши билан боғлиқ 213 та ҳолат аниқланди. Бу Сурхондарё вилоятида 180 та (1 324,8 гектар), Сирдарё вилоятида 17 та (135,2 гектар), Тошкент вилоятида 3 та (58,2 гектар), Андижон вилоятида 3 та (18,5 га), Фарғона вилоятида 4 та (20,4 га), Жиззах вилоятида 2 та (21,3 га) ва Бухоро вилоятида 4 та (27,0 гектар) ташкил этмоқда.

Мазкур вазиятлар бўйича тезкор ахборотлар Бош прокуратура, Экология, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.

Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларни тез ва арзон йўл билан йўқ қилиб юборишга бўлган ҳаракат Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача жарималар қўлланилишига сабаб бўлади. Зарар миқдори катта бўлган тақдирда ҳаттоки жиноий жавогарликкача олиб бориши мумкин.

1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганида, 500 грамм азот оксиди, 379 грамм улгеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди гази атмосферага тарқалади. Бу тоза ҳавонинг ифлосланиши билан бирга инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши билан хавфлидир.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid