platina.uz
Жаҳон

Полшада Украина учун ноқулай бўлган номзод сайловда ғалаба қозонди

Карол Навроцкий Брюссел ва Киев билан алоқаларга ишончсизлик билан қарайди, Украинанинг НАТОга аъзолигига ҳам қарши. 

Полшада Украина учун ноқулай бўлган номзод сайловда ғалаба қозонди

Полша миллий сайлов комиссияси Карол Навроцкийни президентлик сайловининг иккинчи босқичида ғолиб сифатида тасдиқлади.

Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг 71,63 фоизи қатнашди.

Навроцкий учун сайловчиларнинг 50,89 фоизи овоз берган бўлса, унинг ҳукмрон коалициядаги рақиби Рафал Тшасковский 49,11 фоиз овоз олган.

1 июндаги овоз бериш якунлангач, Навроцкий “Полшадаги ватанпарварлик лагерини, ноқонуний муҳожирларсиз оддий Полшани хоҳлайдиган одамлар лагерини бирлаштиришга” ваъда берди.

Сиёсий кузатувчилар Навроцкийнинг ғалабаси Полшанинг Европа Иттифоқи ва Украина билан муносабатларида кескинликнинг ошишига олиб келишини тахмин қилмоқда.

Навроцкий Брюссел ва Киев билан кучли алоқаларга шубҳа билан қарайди, шунингдек, Украинани НАТОга таклиф қилиш ва унинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган тарзда киришига қарши.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid