platina.uz
Сиёсат

"Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди": Абдулазиз Комилов 2016 йилгача Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабати ҳақида

Шавкат Мирзиёев президент бўлгач, Марказий Осиёни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб берган. 

"Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди":  Абдулазиз Комилов 2016 йилгача Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабати ҳақида

Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, Ўзбекистон бундан 8-9 йил аввал қўшни давлатлар билан ҳарбий можарога тортилиши мумкин эди. Бу ҳақда у "Ishonch" нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Дипломат бугунги дунёдаги вазият тўқнашувлар ҳақида гапираркан, уларнинг аксарияти қўшнилар ўртасида кетаётганини таъкидлаган.

У қўшни давлатлар билан муносабатлар ёмонлашган 2016-йилларда Ўзбекистон ҳам хавфли вазиятда бўлганини таъкидлади. Агар ҳамма нарса худди шу йўналишда давом этганида, ҳарбий можаро юзага келиши мумкин эди.

"Шавкат Миромонович Мирзиёев президент бўлганидан сўнг Марказий Осиёни ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб берди. Чунки ҳал қилинмаган кўплаб муаммолар йиғилиб қолган. Қолаверса, очиғини айтганда, бу муаммоларнинг кўпини ўзимиз ҳам ўз қўлларимиз билан яратганмиз. Агар бу масалалар ҳал этилмаганида, кескинлик кучайганида, бу жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди.

Ҳурматли президентимиз шуни ҳисобга олиб, 2017 йилда БМТ минбаридан туриб Марказий Осиё ташқи сиёсатнинг устувор йўналишига айланишини эълон қилди. Ва жуда муҳим ташаббус – Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш бўйича ташаббус илгари сурилди.

Бу ташаббусни барча раҳбарлар қўллаб-қувватлади”, — деди Абдулазиз Комилов.

Комилов шунингдек, Ўзбекистоннинг Ғарб, хусусан АҚШ билан алоқаларини юқори баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил апрелида Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимини тарк этган эди. У ушбу лавозимда 2012 йилдан бери фаолият юритган.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid