platina.uz
Жамият

"Сариосиё" аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади

30 май куни аэропорт “Silk avia” авиакомпаниясининг илк рейсини қабул қилди. 

"Сариосиё" аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади

"Сариосиё" аэропорти 20 йилдан сўнг қайта фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Бугун, 30 май куни Сариосиё аэропорти “Silk avia” авиакомпаниясининг илк рейсини қабул қилди. Тошкентдан бортида 48 нафар йўловчи билан учган самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:41 да аэропортга келиб қўнди. Йўловчилар анъанавий сув аркаси ва миллий куй-қўшиқлар билан кутиб олинди.

Аввал хабар қилинганидек, вилоят аэропортида аэродромнинг сунъий юзаларида, яъни учиш-қўниш йўлаги, бурилиш йўлакчаси ва самолётлар учун туриш жойларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу реконструкция ишларидан сўнг аэропорт 29 апрел куни биринчи техник парвозни қабул қилди.

Бир ой ичида 1100 квадрат метр майдон ва соатига 100 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал қуриш бўйича барча ишлар якунланди.

Тошкент - Сариосиё - Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта - чоршанба ва жума кунлари Силк Авиа авиакомпаниясининг томонидан АТР-72-600 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid