Мебелсозлик маҳсулотлари импортида 1 фоизлик ставка қўлланилади
2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган ЯТТларга мебел маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Мебел ва ёғочсозлик саноати ривожланиши учун қулай шароитлар яратилади.
“Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-193-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025–2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- мебел ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;
- экспорт ҳажмини 100 млн АҚШ долларига етказиш;
- соҳада 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.
2029 йил 1 январгача Қарорда белгиланган мебел ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланилади.
2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган ЯТТларга мебел маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 1 августдан маҳаллий мебел технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
