platina.uz
Жамият

"Ракат" масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди

У Ҳаж-2025 мавсумида гуруҳ раҳбари сифатида фаолият юритаётган бўлган. 

"Ракат" масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди

Тошкент шаҳридаги "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев вафот этди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.

Раббимқул домла 1997 йилдан буён имом-хатиб лавозимида фаолият юритиб келган. Бу йиллар давомида Тошкент шаҳридаги “Оқ тунукали”, “Иброҳим ота”, “Имом Термизий” ҳамда “Ракат” жоме масжидларида хизмат олиб борган.

Айни кунларда Ҳаж-2025 мавсумида гуруҳ раҳбари сифатида сафарбар этилган эдилар.

Маълумот ўрнида, 2025 йил 23 май куни Раббимқул домла Муҳаммадиев “Тошкент-Мадина” йўналишида пойтахтнинг 38-гуруҳ зиёратчилари гуруҳ раҳбари сифатида йўлга чиққан эди.

Шу куни, сафарга чиқишлари билан домла парвоз давомида уйқуга кетган ва шу ҳолатда уйғонмаган. Бемор Мадина халқаро аэропорти шифокорлари томонидан кўрилганда аҳволи ўта оғир, беҳуш, саволларга жавоб бермаган. Шундан сўнг Мадина шаҳридаги "Муовасат" клиникасига жойлаштирилган. Шифокорлар томонидан бош мия қон айланиши ўткир бузилиши, мия ўзаги структуралари ўзгаришлари, бош мия шишиши ташхиси қўйилган.

Малакали шифокорлар томонидан оғир ҳолатдаги бемор нейрохирург кўригидан сўнг бош мия шишини камайтириш мақсадида 2025 йил 24 май куни операция ўтказилди.

Шундан кейин ҳам беморнинг аҳволи оғирлигича сақланиб, 2025 йил 26 май куни эрта тонгда вафот этди.

Бугун, пешин намозидан кейин Мадинаи Мунавварадаги Масжиду Набавийда жаноза намози ўқилиши ва "Бақиъ" қабристонига дафн этилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid