Абдулла Маматқулов Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди
Тайинловга қадар у "Сурхондарё сув таъминоти" АЖ директори вазифасида фаолият юритган.

Музработ туманига янги ҳоким тайинланди.
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия давомида, шу вақтга қадар Музработ тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Алишер Қурбонов лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу лавозимга Маматқулов Абдулла Абдимўминович номзодини таклиф этди. Таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Абдулла Маматқулов 1985 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини механик-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ директорининг ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, “Сурхондарёсувқурилишинвест” ДУК директори каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасида фаолият юритган.