Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокатда қурбон бўлди
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳодиса сабаб таъзия билдириб, марҳумларнинг яқинларига ёрдам берилишини маълум қилди.

Кармана туманида икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди.
Шунингдек, бир нафар ходим шифохонага ётқизилди.
Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этди.

Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов шифокорлар назоратида қолмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдирди. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.