platina.uz

Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида 148-ўринни эгаллади

Мамлакат 2024 йилги ўрнини сақлаб қолди. Марказий Осиёда Қозоғистон 141-ўрин, Қирғизистон 144, Тожикистон 153-ўринни эгаллаган. 

Жамият
Кеча, 15:04
Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида 148-ўринни эгаллади

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида бироз пастлади.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти 180 мамлакатни қамраб олган йиллик матбуот эркинлиги рейтингини тақдим этди.

Маълумотларга кўра, дунёда сўз эркинлиги даражаси сўнгги ўн йилликлардаги энг паст даражага етган. Ўзбекистон ушбу рўйхатда ўтган йилги ўрнини сақлаб қолган ҳолда 148-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, мамлакат индекси 37,27 дан 35,24 пунктга тушиб кетди, бу ОАВ учун шароит ёмонлашганидан далолат беради.

Марказий Осиё давлатлари ва қўшни давлатлар ўртасида ўринлар қуйидагича тақсимланган: Қозоғистон 141-ўрин, Қирғизистон 144, Тожикистон 153, Беларус 166, Россия 171, Туркманистон 174-ўринда. Рейтингда журналистлар учун энг қулай шароитлар яратилган Норвегия, Эстония ва Нидерландия етакчилик қилди. Эритрея охирги ўринда.

Ҳисоботга кўра, 90 та давлатда оммавий ахборот воситалари ходимларининг аҳволи оғир ёки ўта оғир деб баҳоланмоқда. Журналистлар аҳволининг ёмонлашишига асосий сабаблар иқтисодий босим, авторитар тендентсияларнинг кучайиши ва беқарор хавфсизлик вазиятидир. 180 та давлатдан 160 тасида ОАВ барқарор фаолиятини таъминлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Мамлакатларнинг учдан бирида нашрлар кўпинча ҳукумат аралашувидан кейин юзага келадиган молиявий муаммолар туфайли ёпилади. 46 мамлакатда оммавий ахборот воситалари чекланган миқдордаги эгалари томонидан назорат қилинади, бу эса қарашлар хилма-хиллигини камайтиради.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти матбуот эркинлигини чеклашда иқтисодий омиллар асосий роль ўйнашини таъкидлайди. Кўпгина мамлакатларда мустақил нашрлар маблағ йўқотмоқда, йирик оммавий ахборот воситалари давлат ёки унга яқин тузилмалар назоратига ўтмоқда. Бу эса ахборот сифатининг пасайишига, сўз эркинлигининг чекланишига олиб келади.

Рейтинг етакчиси бўлган Норвегияда журналистлар махсус тизим орқали давлат ҳужжатларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, бу мамлакатни ОАВ фаолияти учун дунёдаги энг шаффоф давлатлардан бирига айлантиради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+