platina.uz

Тўрткўл туманига ҳоким тайинланди

Илҳомбой Худайбергенов аввал Ички ишлар органларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган. 

Жамият
Кеча, 14:15
Тўрткўл туманига ҳоким тайинланди

Тўрткўл тумани ҳокими тайинланди.

Бугун, 30 апрел куни халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари 9-сессияси бўлиб ўтди.

Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига Худайбергенов Илҳомбой Тилавбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда Худайбергенов Илҳомбой Тилавбаевич Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз Илҳомбой Худайбергенов меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби лавозимларда фаолият олиб борган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+