platina.uz

Прокурор ва солиқчилар энди секторлар иши билан шуғулланмайди

Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

Сиёсат
Кеча, 14:17
Прокурор ва солиқчилар энди секторлар иши билан шуғулланмайди

Эндиликда прокурорлар, ички ишлар ходимлари ва солиқчилар секторлар фаолияти билан шуғулланмайди.

Секторлар фаолияти янги тартиб асосида йўлга қўйилади.

"Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПФ-71-сон, 22.04.2025й.) Президент фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти янги тартиб асосида йўлга қўйилиши белгиланди.

Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда секторларнинг янги тартиб асосида фаолият юритиши бўйича Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини киритиши керак.

Президент 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида бундан буён прокурорлар, ички ишлар ходимлари ва солиқчилар секторлар фаолияти билан шуғулланмаслигини маълум қилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+