platina.uz
Жамият

Ташкилотларнинг Очиқлик индекси эълон қилинди

 Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда, энг ёмон натижа эса Андижон вилояти ҳокимлигида қайд этилди.   

Ташкилотларнинг Очиқлик индекси эълон қилинди

2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-154-сон Фармонига мувофиқ, 2024 йил якунларига кўра давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси асосида тўпланган барча кўрсаткичлар атрофлича муҳокама қилиниб, якуний натижалар кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида: Индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда.

Бу йилги баҳолашда жами 98 та та республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди.

Баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи “яшил” (2023 йилда 31 та), 35 таси “сариқ” (43 та) ва 13 таси “қизил” (29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди. Жорий йил баҳолашда ўтган йилга нисбатан “яшил” тоифада баҳоланган давлат идоралари кўлами 21 %га кўпайиб, “қизил” тоифадагилар 15 %га (ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича) камайган.

Ташкилотларнинг Очиқлик индекси эълон қилинди
Ташкилотларнинг Очиқлик индекси эълон қилинди

Ташкилотларнинг Очиқлик индекси эълон қилинди

Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 баллга ошган.

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), “Ўзавтосаноат” АЖ (89 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

Ташкилотларнинг Очиқлик индекси эълон қилинди

Энг юқори ижобий ўсиш “Uzbekistan Airways ” АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.

Республика даражасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл), Гидрометеорология хизмати агентлиги (45 балл), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (50 балл) ва Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (51 балл) қайд этиб, “қизил” тоифада баҳоланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid