platina.uz
Жаҳон

Словакия бош вазири ЕИ талабига қарши чиқди

Роберт Фицо Европа Иттифоқининг Москвада бўлиб ўтадиган “Ғалаба паради”да иштирок этмаслик ҳақидаги тавсиясидан ғазабланганини ва буни ҳурматсизлик сифатида қабул қилганини маълум қилди.

Словакия бош вазири ЕИ талабига қарши чиқди

Словакия ҳукумати раҳбари Европа Иттифоқининг Москвадаги Ғалаба парадига бормаслик ҳақидаги сўровини рад этди.

Словакия Бош вазири Роберт Фицо Европа Иттифоқининг Москвада бўлиб ўтадиган “Ғалаба парадида” иштирок этмаслик ҳақидаги тавсиясидан ғазабланганини ва буни ҳурматсизлик сифатида қабул қилганини маълум қилди. Россияпараст дея тарифланадиган Фицо 9 майдаги тадбирда қатнашишини бир неча бор таъкидлади.

Европа Иттифоқининг хорижий ишлар бўйича вазирлари билан Люксембургда бўлиб ўтган учрашувда Евро Иттифоқи комиссиясининг вице-президенти Кажа Каллас: “9 май куни Москвадаги тадбирда ҳар қандай иштирок, Россия Европага қарши урушни давом эттираётган бир паллада, биз томонидан илиқ қабул қилинмайди,” — дея баёнот берди.

Каллас, шунингдек, “Биз Европа Иттифоқига аъзо ҳеч бир давлатнинг Москвадаги парадга қатнашишини истамаймиз”, — деб қўшимча қилди ва бошқа давлатлардан ўз вакилларини баҳамжиҳатлик рамзи сифатида Киевга юборишни сўради.

“Мен 9 май куни Москвага бораман. Мен суверен давлат — Словакиянинг қонуний бош вазириман ва ҳеч ким менга қаерга бориш ёки бормаслик ҳақида буйруқ бера олмайди,” — деди Фико.

Кремл “Ғалаба куни”ни ўзининг ҳарбий қудратини намойиш этиш воситаси сифатида ишлатади. Путин ўтган йили ўтказилган тадбирда Украинадаги россиялик аскарларни “қаҳрамонлар” деб таърифлаган эди.

Фицонинг Россия–Украина уруши ҳақидаги қарашлари кўплаб Европа давлатлари раҳбарлариникидан фарқ қилади. Ўтган йили бош вазирлик лавозимига қайтган Фицо Россияни очиқ қўллаб-қувватлайди. У бош вазирликка келганидан сўнг Словакиянинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишини тўхтатган. Ғарб давлатлари етакчиларидан фарқли равишда, Фико уруш бошланганидан бери ҳали Киевга ташриф буюрмади. Унинг ҳукумати Россияни қўллаб-қувватлагани учун бир қатор танқидларга учраган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid