platina.uz
Жамият

Эркинжон Турдимов раҳбарлардан имло олди

Уларнинг айримлари синовда қониқарсиз натижа қайд этган. 

Эркинжон Турдимов раҳбарлардан имло олди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳудуд раҳбарларининг имловий билимини текшириб кўриш мақсадида синов ўтказди. Уларнинг аксарияти қониқарсиз натижа қайд этган.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2023 йилдан барча иш ҳужжатлари лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосида юритилиши белгиланган.

Лекин айрим раҳбарлар ҳужжатларда кирилл алифбосини ишлатаётгани аниқланган.

Сирдарёда раҳбарлардан олинган имло натижаларига кўра, солиқ бошқармасида 9 нафардан олти нафари, электр тармоқларида 5 нафардан 4 нафари, Ўзтелеком ҳудудий бўлимида саккиз нафардан тўрт нафари қониқарсиз баҳо олгани аниқланди.

Якунда эса ишчи гуруҳ ташкил этиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш, раҳбарларнинг саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари белгилаб олинган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid