platina.uz
Жаҳон

Британия янги қуролни омадли синовдан ўтказди

Ғарбий Уэлс ҳудудида бўлиб ўтган синовда радио тўлқинли қурол ёрдамида дрон уриб туширилган. 

Британия янги қуролни омадли синовдан ўтказди

Британия аскарлари радио тўлқинли қурол ёрдамида дронларни уриб туширди.

Буюк Британияда ишлаб чиқарилган кўринмас, радио тўлқинли қурол биринчи марта дронларни уриб туширди.

Синов Ғарбий Уэлс ҳудудида бўлиб ўтди ва бу Буюк Британия армияси томонидан ўтказилган энг йирик синов машғулотларидан бири бўлди.

Ҳукумат ҳозиргача RF DEW (радиочастотали йўналтирилган энергия қуроли) тадқиқот ва ишланмаларига 40 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ ажратган. Ушбу лойиҳа Шимолий Ирландия ва Англиянинг жануби-шарқий ҳудудларида 135 нафар юқори малакали мутахассисни иш билан таъминламоқда.

Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.

Агар бу технология ҳарбий хизматга жорий этилса, ҳар бир зарба тахминан 10 пеннига (1 пенни = 1/100 фунт стерлинг) тушади ва бу анъанавий ракеталарга асосланган ҳаво мудофаа тизимларига нисбатан арзон ва самарали ечим бўлиши мумкин.

Ҳозирги шароитда бу каби қуроллар жуда муҳим, чунки Украинадаги урушда ҳозиргача 18 000 дан ортиқ дрон ёрдамида ҳужумлар амалга оширилган.

Ҳукумат ушбу қурол ишлаб чиқарилишини сезиларли даражада кенгайтиришни режалаштирмоқда ва янги технологияларга ажратиладиган маблағни 2025–2026 йилларда камида 10 фоизга оширмоқчи.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги вакили Мария Игл қуйидагича фикр билдирди:

"Ушбу муҳим тажриба Британия инновациясининг кучини яққол намоён этади — бу ютуқ маҳаллий саноатимиз, технологик компанияларимиз ва илмий салоҳиятимиз томонидан амалга оширилмоқда. Биз мудофаа соҳасини мустаҳкамлашда давом этамиз — илғор технологияларни жорий этиш орқали Буюк Британиянинг ички хавфсизлигини таъминлаб, халқаро майдонда кучли позицияни сақлаб қоламиз."

Сержант Мерс радио тўлқинли қурол ёрдамида дронларни уриб туширган биринчи британиялик аскар сифатида эътироф этилди.

Сержант "Ушбу лойиҳа жуда қизиқарли бўлди. Уни ўрганиш ва ундан фойдаланиш мураккаблик туғдирмади. Куч ва имкониятларини кенгайтириш орқали бу қурол Британия ҳаво мудофаасини янада кучайтиради" - дея фикр билдирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid