Андижондаги янги шаҳарда Бобур ҳайкали ўрнатилади
Бобур шаҳрининг майдони 4 минг гектар бўлади ва бу ерда 500 минг аҳоли яшаши ва ишлаши учун шароитлар яратилади.

Андижонда янги қурилаётган Бобур шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ҳайкал ўрнатилади.
Бу ҳақда Андижондаги тадбирда нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Бобур шаҳрининг майдони 4 минг гектар бўлади ва бу ерда 500 минг аҳоли муносиб яшаши ва ишлаши учун барча шароитлар яратилади.
"Бу шаҳар, худди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий номи қўйилган азим шаҳар каби, шонли тарихимиз ва келажагимиз ўртасида маънавий кўприк бўлади, янги тарихимиздан муносиб ўрин олади.
Мана шу боғ ҳудудининг энг баланд нуқтасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг янги, муҳташам ҳайкалини ҳам ўрнатамиз.
Ушбу эзгу мақсадларни амалга ошириш учун катта дастур қабул қиламиз, 250 миллион долларлик дастлабки капиталга эга бўлган алоҳида жамғарма ташкил қилинади. Ҳар йили бу жамғармага қўшимча маблағ ажратилади.
Бугунги тадбирда Бош вазир ўринбосарлари, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам бугунги тадбирда иштирок этяпти. Уларга алоҳида топшириқ: ушбу мегалойиҳа бир ойдан кечикмай бошланиши шарт", деди президент.
Эслатиб ўтамиз, аввал президент Янги Андижон шаҳрига Бобур номини беришни таклиф этганди.