Домикандаги тунги клубда фожиа: ҳозиргача нималар маълум?
Президент Луис Абинадер мамлакат бўйлаб 3 кунлик мотам эълон қилди.

Доминикан Республикаси пойтахти Санто-Домингодаги тунги клубда том қулаб тушиши оқибатида юзага келган фожиадан сўнг, юзлаб қутқарувчилар вайроналар остида қолган омон қолганларни излашда давом этмоқда.
Воқеа 8 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 да, “Jet Set” номли тунги клубда содир бўлганди.
Расмийларнинг маълум қилишича, камида 184 киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши эса жароҳат олган.
Юзлаб меҳмонлар клубга машҳур хонанда Рубби Перезнинг концерти учун ташриф буюрган бўлган. Перез, собиқ бейсбол юлдузи Октавио Дотел ва провинция губернатори ҳалок бўлганлар қаторида экани тасдиқланган.
Концерт иштирокчиларидан бири томонидан олинган ва BBC томонидан тасдиқланган видеотасвирда Перез саҳнада қўшиқ куйлаётганини кўриш мумкин.
Видео муаллифи “Томдан нимадир тушди”, дея айтган лаҳза ҳам акс этган.
Ҳозирча воқеа жойида қанча одам бўлганига оид аниқ рақамлар мавжуд эмас, бироқ тахминларга кўра 500 дан 1000 кишигача бўлган.
Қутқарувчилар клуб деворларидан бирини бузиб кирган ва тошлар остида қолганларга ёрдам берган.
Перезнинг қизи Зулинка ҳам воқеа жойида бўлган, аммо унинг турмуш ўртоғи уни ҳалокатдан қутқаришга муваффақ бўлган. Улар биргаликда вайроналар остидан чиқиб олган, бироқ 69 ёшли Перез тошлар остида бир неча соат қолиб кетган.
Фожиа ҳақида биринчи хабар Монте-Кристи провинциясининг 41 ёшли губернатори томонидан Президент Луис Абинадерга етказилган ва у зудлик билан қутқарув кучларини юборишни сўраган.
Қурбонлар орасида собиқ бейсболчи Октавио Дотел, 7 карра MLB юлдузи Нелсон Круз ва унинг синглиси Нелси Круз ҳам бор.
Ҳозирча клуб томининг қулашига нима сабаб бўлгани аниқ эмас.
Ушбу фожиада кўплаб инсонлар, жумладан спортчилар, машҳурлар ва сиёсатчилар ҳалок бўлишди.
Доминикан Республикаси Президенти Луис Абинадер мамлакат бўйлаб 3 кунлик мотам эълон қилди.