platina.uz
Спорт

Азиз Тошпўлатов волейбол федерацияси раҳбари этиб сайланди

Федерациянинг ҳудудий бўлимларига ҳам раислар сайланди. 

Азиз Тошпўлатов волейбол федерацияси раҳбари этиб сайланди

Ички ишлар вазирлиги Академиясида Волейбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди .

Унда Ички ишлар вазири, генерал-майор Тошпўлатов Азиз Анваровичнинг номзоди Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди.

Номзод конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланиб, у федерация раиси этиб сайланди.

Кун тартибига кўра Волейбол федерациясининг Андижон, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий бўлимлари раислигига номзодларни сайлаш таклиф этилди.

Ушбу вилоятлар ИИБлари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бир овоздан ҳудудий бўлимлар раислигига сайланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid