platina.uz

Хотин-қизлар тадбиркорлиги учун кредитлар фоизлари туширилди

"Микрокредитбанк" аёлларимиз учун имтиёзли кредит маҳсулотлари таклиф этмоқда.

Бизнес
25 март, 10:50
Хотин-қизлар тадбиркорлиги учун кредитлар фоизлари туширилди

Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўз бизнес ғояларини амалга ошириш мақсадида "Микрокредитбанк" томонидан хотин-қизлар учун имтиёзли кредит маҳсулотлари таклиф этилмоқда. Эндиликда хотин-қизлар ўз бизнесини бошлаш ёки мавжуд фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шартларда молиявий кўмак олиши мумкин.

Хусусан:

  • “Ҳамроҳ” кредити ставкаси 3% га пасайтирилиб, 20,5% этиб белгиланди.
  • Аёллар раҳбарлигидаги корхоналар ва камида 3 та хотин-қизни иш билан таъминлаган тадбиркорлик субектлари учун 300 млн сўмгача бўлган кредитлар 2% га арзонлаштирилди.
  • “Водий тадбиркор аёли” кредити орқали 5 нафар хотин-қиз бандлигини яратган тадбиркорлар фоиз ставкасининг 1% га камайишидан фойдаланишлари мумкин.
  • “Истиқболли аёл” кредити доирасида эса 50 млн сўмгача бўлган кредитлар энди нақд шаклда ёки карта орқали ажратилади.

Бу имкониятлар, айниқса, тикувчилик, ҳунармандчилик, пазандачилик, декоратив санъат каби соҳаларда фаолият юритаётган ёки бу йўналишларда иш бошламоқчи бўлган аёллар учун катта имконият эшигини очади.

  • “Ҳамроҳ” кредити ставкаси 3 фоизга;
    Батафсил
  • Аёллар раҳбарлигидаги тадбиркорлик субъектлари ва камида 3 та хотин-қизни иш билан таъминлаган бизнеслар учун 300 млн сўмгача кредит ставкалари 2 фоизга;
    Батафсил
  • “Водий тадбиркор аёли” кредити доирасида 5 та хотин-қизни иш билан таъминлаган тадбиркорлар учун фоиз ставкалари 1 фоизга;
    Батафсил
  • “Истиқболли аёл” кредити ҳам 1 фоизга туширилди!
    Батафсил
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+