platina.uz

ДХХ жами 1,2 млн доллардан ошиқ пулни хорижга олиб кетмоқчи бўлганларни ушлади

Улар мазкур маблағни декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистонга олиб ўтмоқчи бўлган. 

Жамият
20 март, 10:55
ДХХ жами 1,2 млн доллардан ошиқ пулни хорижга олиб кетмоқчи бўлганларни ушлади

Тошкент вилоятида жами 1,2 млн доллардан ошиқ хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

ДХХ ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Навоий” чегара-божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида мамлакатимиздан қўшни давлат томон ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент туманида яшовчи, 1978 й.т. фуқарога тегишли целлофан пакетда 874 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у мазкур пул маблағини декларациясиз, божхона назоратидан яшириб, Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу хорижий валюталарни Тошкент шаҳридаги бозорларда савдо қилувчи шахслардан йиғиб, мазкур аёлга берган – пойтахтда истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаронинг Тошкент туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида Қозоғистон Республикасига олиб ўтиш учун тайёрлаб қўйилган 399 минг 170 АҚШ доллари борлиги ҳам аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 1 млн. 273 минг 170 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+