platina.uz
Жамият

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади

Кадастр агентлиги кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди. 

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади.

"Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" ги Президент Фармони (ПФ-43-сон, 05.03.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади.

Шунингдек, қуйидагилар белгиланди:

-Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган этиб;

-Кадастр агентлиги – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган этиб;

-Миллий марказ – кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ижро этувчи орган этиб.

Оммавий баҳолаш тизимини норматив-ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан таъминлаш учун “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти” белгиланган тартибда тасдиқланади.

2026 йил охиригача Тошкент шаҳридаги эксперимент натижалари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 ноябргача кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига асосан қуйидагилар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади:

-“Кўчмас мулк бозори мониторинги” автоматлаштирилган ахборот тизими;

- “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш” автоматлаштирилган ахборот тизими.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid