platina.uz

Икки ҳудудда Миллий гвардия мансабдорлари қўлга олинди

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири 5500 доллар олаётганда ушланди. 

Жамият
6 март, 12:03
Икки ҳудудда Миллий гвардия мансабдорлари қўлга олинди

Миллий гвардия тизимига ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

Коррупцияга қарши курашиш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири катта лейтенат Т.А. 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кирган.

У юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали унинг танишини Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига М.Улуғбек туманидаги "Экобозор" савдо мажмуаси автотураргоҳида 5500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1989 й.т. фуқарони ишончига кирган. У ўзининг ваколатли танишлари ёрдамида уни Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+