Зафар Ҳошимов "Савдо ва сервис" уюшмаси раиси этиб тайинланди
Уюшма соҳадаги стратегик режаларни ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа вазифаларни бажаради.

Зафар Ҳошимов "Савдо ва сервис" уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 феврал куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Йиғилишда тадбиркорлар томонидан “Савдо ва сервис” уюшмасини ташкил этиш таклифи билдирилди ва мазкур таклиф Президент томонидан маъқулланди.
Уюшма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда фаолият юритиб, соҳадаги стратегик режаларни ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси тақдимномасига асосан “Савдо ва сервис” уюшмаси таъсисчилари умумий йиғилиши қарори билан тадбиркор Ҳошимов Зафар Комилович уюшма раиси лавозимига тайинланди.