platina.uz
Маданият

Ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди

Турли йилларда ёзувчининг "Мирзакалон Исмоилий", "Япроқдаги нур", "Одамийлик синовлари", "Энг бахтли кун" ва бошқа асарлари чоп этилган. 

Ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Уюшма аъзоси, ёзувчи Шодмон Отабекнинг вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университетни 1969 йили битирган. Республика радиосида, Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент Давлат маданият институтида, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида хизмат қилган. 1992 йилдан 2003 йилгача "Хабар" газетасида бош муҳаррир бўлган.

Турли йилларда ёзувчининг "Мирзакалон Исмоилий" (1978), "Япроқдаги нур" (1979), "Одамийлик синовлари" (1986), "Энг бахтли кун"," Қорбўрон", (1988, 2009), "Шахмат абадийдир" (1990), "Ширмонбулоқ оқшомлари" (1995) каби китоблари, шунингдек, "Яхши кунларда кўришайлик"," Биркам дунё" қиссалари чоп этилган.

Шодмон Отабекнинг асарлари рус, украин, қозоқ, турк тилларига таржима қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid