Грузия бош вазири Ўзбекистонга келади
Икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш кўзда тутилмоқда.

4-5 март кунлари Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Бу ҳақда ҳкумат портали хабар берди.
Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.
