"Микрокредитбанк" янги кредит лойиҳаларини эълон қилди
Лойиҳалар қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда тақдим этилмоқда.

"Микрокредитбанк" мамлакатда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида бир қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда имтиёзли кредитлар тақдим этмоқда.
Бу кредитлар тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини бериб, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва агробизнес каби муҳим соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Жумладан қуйидаги кредитлар ва шартлар таклиф этилмоқда:
1. Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси;
• Мақсад: Чорвачилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик соҳаларини ривожлантириш;
• Кредит муддати: 7 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валютада;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютда йиллик 18,5 фоиз;
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш 2-Фаза” лойиҳаси;
• Мақсад: Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш;
• Кредит муддати: 10 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада 18,5 фоиз, АҚШ долларида 11 фоиз;
3. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси;
Лойиҳадан мақсад озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотлари этиштириш ва ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш;
• Кредит муддати: 10 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада 18,5 фоиз, АҚШ долларида 11 фоиз;
4. Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) ҳамда халқаро тикланиш ва Тараққиёт банки (ХТТБ) иштирокида “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси;
Кредитдан мақсад чорвачилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик соҳасини ривожлантириш.
• Кредит муддати: 14 йилгача;
• Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;
• Фоиз ставкаси йиллик: миллий валютада 16,5 фоиз, АҚШ долларида 11 фоиз;
5. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг “Мева-савзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси:
• Мақсад: Мева-сабзавотчилик лойиҳаларини молиялаштириш.
• Кредит муддати: 14 йилгача.
• Кредит валютаси: миллий валютада;
• Фоиз ставкаси йиллик: 13,5 (миллий валютада).
6. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Халқаро фонди (IFAD) “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси:
• Мақсад: Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида агробизнес йўналишида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш.
• Кредит муддати: 10 йилгача.
• Кредит валютаси: миллий валюта ва АҚШ долларида;
• Фоиз ставкаси йиллик: 18,5 фоиз, АҚШ долларида 10 фоиз.
Ушбу кредит линиялари тадбиркорларга узоқ муддатли ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини беради. Бу эса:
• Янги иш ўринлари яратиш,
• Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
• Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларини самарали ривожлантиришга ёрдам беради.
МКбанкнинг хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда амалга ошираётган бу ташаббуслари иқтисодий ўсиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади.