platina.uz

"Микрокредитбанк" ёшлар тадбиркорлигида кўприк бўлмоқда

Бу ташаббус банк соҳасида ишлашни мақсад қилган ёшлар учун тажриба мактаби, ўз бизнесини йўлга қўйишни истаганлар учун эса мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Бизнес
22 февраль, 9:24
"Микрокредитбанк" ёшлар тадбиркорлигида кўприк бўлмоқда

Нукус шаҳрида “Талаба, банк ва бизнес” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова ва Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университетининг иқтисодиёт йўналиши талабалари ўзаро самимий мулоқот қилдилар. Учрашув ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ишбилармонлик муҳитига тайёрлаш ҳамда банк соҳаси билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди.

Маълумки, 14 феврал куни Президент ёшлар билан учрашувида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қўшимча имкониятлар яратиш ва ёшларнинг ғояларини стартапларга айлантириш масалалари муҳокама қилинди. "Микрокредитбанк" мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ёшлар учун ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалий ишларга киришди.

3 (13).png

Учрашув давомида талабалар нафақат банк ва бизнес ҳақида маълумот олдилар, балки амалдаги йирик лойиҳалар билан ҳам танишдилар.

Учрашув иштирокчилари дастлаб Нукус шаҳридаги буғдойни қайта ишлаш заводига ташриф буюрдилар. Лойиҳа қиймати 16 миллиард сўмни ташкил этиб, уни ишга тушириш учун "Микрокредитбанк" томонидан 10 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган. Натижада 50 та янги ишчи ўрни яратилди. Корхона йилига 12 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига эга бўлиб, ички бозор ва экспорт учун маҳсулот етказиб бермоқда.

Шунингдек, талабаларни қизиқтирган яна бир йирик лойиҳа – PRIME MEDICAL GROUP тиббий хизматлар маркази бўлди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун "Микрокредитбанк" томонидан 21 миллиард сўм кредит маблағи ажратилган бўлиб, унинг умумий қиймати 30 миллиард сўмни ташкил этади. Бу марказ ишга тушиши натижасида 45 та доимий иш ўрни яратилган.

Лойиҳалар билан танишиш жараёнида ёшлар банк тизими фақатгина молиявий операцияларни амалга оширувчи ташкилот эмас, балки иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда муҳим восита эканини англадилар.

Учрашув доирасида фаол талабалар банк амалиётига жалб қилинди. Улар "Микрокредитбанк"нинг ички жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бу ташаббус банк соҳасида ишлашни мақсад қилган ёшлар учун тажриба мактаби, ўз бизнесини йўлга қўйишни истаганлар учун эса мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Банк Ахборорт хизмати

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+