Хонанда Ширин Абдуллаева вафот этди
У Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори ҳам эди.
Маданият
15 февраль, 19:32

Зулфия мукофоти совриндори ва хонанда Ширин Абдуллаева вафот этди.
Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрда туғилган, Пекиндаги Синхуа университети талабаси эди.
2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Ширин Абдуллаева уч ёшга тўлар-тўлмас қўшиқ куйлашни бошлаган, қўшиқлар ёзарди, республика ва халқаро мусиқий танловларда қатнашарди ҳам кинода суратга тушган.