platina.uz
Жамият

Комил Алламжоновга суиқасдда айбланганларга ҳукм ўқилди

Шуҳрат Расулов, Шоҳруҳ Ахмедов ва Исмоил Жаҳонгиров 23 йилга, Дониёр Тошхўжаев эса 7 йилга қамалди. 

Комил Алламжоновга суиқасдда айбланганларга ҳукм ўқилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шоҳруҳ Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил кузида Тошкентда Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилгани хабар берилганди. Шунингдек, ушбу иш юзасидан икки россиялик қидирувга берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid