platina.uz

Ўзбекистонлик велоспортчи Таиландда олтин медални қўлга киритди

Янина Кускова велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасидаги пойгада ғолиб чиқди. Бу чемпионатдаги учинчи олтин медалдир. 

Спорт
10 февраль, 18:03
Ўзбекистонлик велоспортчи Таиландда олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик велоспортчи олтин медални қўлга киритди.

Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина Кускова ҳимоя қилди.

Янина мазкур дастурда энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга эга чиқди.

1.Янина Кускова — 42:50.566 (Ўзбекистон)

2.Сафия Ал Саеҳ — 43:50.463 (БАА)

3.Цуяка Учино — 44:03.610 (Япония).

Бу терма жамоаларимизнинг Осиё чемпионати-2025 доирасидаги учинчи медалига айланди.

Таъкидлаш жоиз, 3 йиллик тарихда илк бор миллий терма жамоа аъзолари кетма кет 3 та олтин медалга эга чиқишди.

Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси айни дамда медаллар жамғариш рейтингида 1- ўринни эгаллаб турибди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+