platina.uz

Полша бош вазири давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Бу ҳақда мамлакат Конституциявий суди раиси Богдан Свиеcзковский гапирди. 

Жаҳон
6 февраль, 11:45
Полша бош вазири давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Полша бош вазири давлат тўнтаришида айбланмоқда.

Мамлакат Конституциявий суди раиси Богдан Свиеcзковский давлат тўнтаришини уюштирганликда гумон қилинаётгани сабаб бош вазир Доналд Туск ва мамлакатнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига нисбатан тергов бошланганини маълум қилди.

Свиеcзковскининг баёнотидан Gazeta.pl иқтибос келтирмоқда.

"31 январ куни мен бош вазир, вазирлар, Сейм ва Сенат спикерлари, ҳукмрон коалиция депутатлари ва сенаторлари, шунингдек, бир қатор судьялар, прокурорлар ва бошқа шахсларнинг давлат тўнтариши жиноятини содир этганликда гумон қилинганлиги ҳақидаги 60 саҳифали билдиришномани имзоладим", — деди раис матбуот анжумани чоғида.

Доналд Тускнинг ўзи вазиятга изоҳ бериб ўтди. У Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у стол тенниси ўйнаётган видеосини жойлаштирди.

Видеода кимдир жаноб Тускга мухолифатдаги" Қонун ва адолат" партияси раҳбари Ярослав Качински уни давлат тўнтаришида айбдор деб билишини айтганини эшитиш мумкин.

"Тинчлик бўлсин. Биз буни кейинроқ ҳал қиламиз", деб кулиб жавоб берган Доналд Туск стол тенниси ўйнашда давом этаркан.

Полша президенти Анжей Дуда"биз бугунги кунда ижро ҳокимиятини амалга оширувчи турли шахслар томонидан бир қатор такрорий, қўпол қонун бузилишлари билан шуғулланмоқдамиз", деди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+