ЕЧЛ: "Манчестер Сити" "Реал"га қарши ўйнайди
Швейцарияда Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.
Спорт
31 январь, 18:05

Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Плей-офф жуфтликлари
Брест - ПСЖ
Брюгге - Аталанта
Манчестер Сити - Реал Мадрид
Ювентус - ПСВ
Монако - Бенфика
Спортинг - Боруссия Д
Селтик - Бавария
Фейеноорд - Милан

Демак, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган "Манчестер Сити" клуби бу босқичда "Реал Мадрид"га тўқнаш келади.
1/16 финалнинг дастлабки ўйинлари 11 ва 12 февраль куни, жавоб баҳслари эса 18 ва 19 февраль кунлари бўлиб ўтади.